Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Секторлар фаолияти бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди

photo2021-07-1920-05-48.jpg

Тошкент вилояти ҳокимлигида секторлар фаолиятида самарадорликка эришиш ва жорий йилнинг 1-ярим йиллик рейтинг натижалари танқидий таҳлил қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С.Саидкаримов, Агентликнинг вилоят филиали раҳбари А.Хасанов, вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари ҳамда тегишли бошқарма ва ташкилотлар бошлиқлари иштирок этишди.
Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга қилган ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда Республикадаги барча сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш (рейтинг) тизими амалиётга жорий этилган. Шу билан бирга, сектор раҳбарларининг “маҳаллабай” ишлаш механизми асосида сектор штабида доимий фаолият олиб боришини “Наманган тажрибаси” асосида Республиканинг барча ҳудудларида тизимли жорий этиш юзасидан вазифалар белгиланган эди.

photo2021-07-1920-05-33.jpg

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тизимли ишлар олиб борилиб, 13 та асосий индикаторлардан иборат баҳолаш (рейтинг) тизими ва жойларда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” олиб борилган ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш юзасидан доимий мониторинг ўрнатилди.

Йиғилишда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов сўзга чиқиб, олиб борилган ўрганишлар ва мониторинг натижалари, шунингдек, ўтказилган сўровномалар асосида жорий йилнинг январь-июнь ойлари якуни бўйича сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш (рейтинг) натижалари, рейтинг кўрсаткичларини шакллантиришнинг асосий мезонлари хусусида фикр юритди. Тизимни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Унга кўра, республика бўйича Тошкент вилояти 86,6 фоиз натижа билан 6-ўринни эгаллаган.
Хусусан:
вилоят 2-сектори республика бўйича 6-ўринни;
вилоят 3- сектори республика бўйича 13-ўринни;
вилоят 1- сектори республика бўйича 14-ўринни;
вилоят 4- сектори республика бўйича 26-ўринни банд этган.
Вилоят миқёсида шаҳар ва туманлар кесимида юқори кўрсаткичга эришган ҳудудлар қуйидагича:

1-ўрин Оққўрғон тумани,
2-ўрин Олмалиқ шаҳри,
3-ўрин Юқори Чирчиқ тумани.

Шаҳар ва туманлар кесимида паст кўрсаткични қайд этганлар:
20-ўрин Бўстонлиқ тумани,
21-ўрин Бекобод тумани,
22-ўрин Чирчиқ шаҳри.

Қайд этиш жоизки, мазкур баҳолаш тизими 3 та йўналишга асосланган бўлиб, сектор раҳбарлари ва котибларининг билим даражаси, аҳолининг сектор раҳбарлари фаолиятидан қониқиш даражаси ҳамда секторлар фаолиятига тааллуқли бўлган 13 та асосий индикаторлар жамланмасидан иборат.

photo2021-07-1920-05-45.jpg