Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бўш иш ўринлари

Тошкент вилоят ҳокимлигида бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

Номзод ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилгач, маълумотларига кўра талабларга жавоб берадиган номзод вилоят ҳокимлигига дастлабки суҳбатга таклиф этилади. Тегишли раҳбарлар билан суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзод вилоят ҳокими билан шахсан суҳбатдан ўтади.
Саралаш ва суҳбат босқичидан муваффақиятли ўтган номзод билан меҳнат шартномаси тузилади ва уни ишга қабул қилиш тўғрисида Тошкент вилоят ҳокимининг фармойиш ва қарори қабул қилинади. Номзоднинг тайёргарлиги ва малакасидан келиб чиқиб, вилоят ҳокими томонидан 3 ёки 1 ойлик синов муддати белгиланиши мумкин.
Ишга қабул қилинган ходимга барча иш шароитлари яратиб берилади. Ходимнинг ижтимоий ҳимояси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, унинг манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимояланади.
Қўшимча маълумотлар учун Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи 71 232-80-18, 232-80-19
Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 90 уй


01.03.2020 йил ҳолатига бўш иш ўринлари

Вилоят ҳокимлиги аппаратида
       
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ижро аппарати гуруҳи раҳбари

Тошкент вилояти ҳокимлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти бош мутахассиси

Тошкент вилояти ҳокимлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти етакчи мутахассиси

Тошкент вилояти ҳокимлиги Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибияти бош мутахассиси

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ишлар бошқармаси етакчи мутахассиси



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 3370