Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бўш иш ўринлари

Ишсизлар ва иш изловчилар учун

Ҳар биримиз ўз ихтиёримизга кўра иш жойи танлаш ва танлаган иш еримиз бўлмиш ташкилот, муассаса, якка тартибдаги деҳқон (фермер) хўжалигига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ёки ҳеч қандай тўловларсиз ёрдам берувчи Давлат бандлик хизматлари (Бандликка кўмаклашувчи марказ)дан фойдаланиш ҳуқуқига эгамиз. Иш изловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш марказлари юртимизнинг барча ҳудуд, шаҳар ва туманлари бўйича бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни жамлаб, ҳар ойда ish.mehnat.uz веб сайтида эълон қилиб бормоқда. Сайтда 5000 дан ортиқ бўш иш ўринлари ҳақида маълумот мавжуд. Сайтнинг Интерактив хизматлар бўлими орқали ўзингизга мос лавозимга таклиф олишингиз ва ишга жойлашишда ёрдам олишингиз мумкин. Ҳатто ўриндошлик асосида ҳам иш бошлашингиз мумкин. Шунингдек, сиз сайтга ўз маълумотнома(резюме)нгизни жойлаштириш, тўғридан-тўғри корхона-ташкилотларга жўнатишингиз имкониятига эгасиз. Иш қидириш жараёнини янада қулайлаштириш мақсадида бўш иш ўринлари ҳудуд, шаҳар ва туманлар бўйича киритилган. Ишга жойлашиш бўйича шахсий ёрдамчи ўзингизга мос бўлган ишни топишда ёрдам беради.

Ахборот хизматлари бўлимида мурожаат йўллашингиз ва керакли маълумот олишингиз мумкин. Бандлик хизматларининг умумий харитасида Меҳнат вазирлигининг барча ҳудудий бўлинмаларининг мурожаат маълумотлари берилган.

скачанные файлы.jpg Тошкент вилоятидаги шаҳар ва туманлар кесимида бўш иш ўринлари ҳақида



  • 859