Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Дам олиш масканлари

Рангдор гулмоҳи балиқ овлаш экспедицияси

Сизнинг эътиборингизга эксклюзив таклиф, яъни балиқ овлаш бўйича саёҳатни ҳавола этмоқчимиз, бу саёҳат эса, Ўзбекистон Республикаси миқёсида ягона бўлиб ҳисобланади. Балиқ ови Угам-Чотқол Давлат Миллий Боғида ўтказилади. Сиз табиий тоғ шароитларида гулмоҳи ва қорабалиқни овлашдан бетакрор бўлган баҳра оласиз, шунингдек, табиат ландшафтлари, ҳамда балиқ овлаш жойига боришда отда сайр қилган вақтингизда кўп баҳраманд бўласиз. 

Малакали ва тажрибали балиқ овловчи сизларга балиқ ови учун энг яхши жойларни кўрсатади ва зарур бўлганида тренинг ўтказади. Палаткали лагер эса жимжимадор соҳил бўйига жойлаштирилади. Пазанда ошпаз эса, сизга бир нечта турдаги балиқдан тайёрланган таомларни таклиф этади. Кечки пайт эса, гулхан олдида балиқ овидан кейинги таассуротларни ўртоқлашасиз.

Балиқ овлаш жойи:
Ўзбекистон Республикаси, Угам – Чотқол Давлат Миллий Табиий Боғи
Дарё: Кўксув
Балиқ турлари: рангдор қорабалиғ (Oncorhynchus mykiss)
Саёҳатнинг давомийлиги: 4 кундуз, 3 кеча
Жойдан-жойга кўчиш учун восита: отлар
Мавсум: май - октябр
Истиқомат жойи: палаткаларда
Гуруҳдаги кишилар сони: 9 гача

1-кун:
05:00 – Тошкентдан йўлга чиқиш;
07:00 – Яккатут тоғли қишлоғига келиш (106 км);
07:00-09:00 – нонушта, шахсий буюмларни йўл сумкаларига йиғиш, отларга ўтириш;
09:00 – Отда Яккатутдан Кўксув дарёсига отда бориш;
09:00-15:00 – Яккатут қишлоғидан чиқишда балиқ овланадиган жойгача отда ва яёв бориш;
15:00-16:00 – тушлик;
16:00-17:00 – палаткали лагерни ташкиллаштириш;
17:00-20:00 – тажрибали балиқчи билан балиқ овлаш;
20:00-21:00 – гулхан олдидаги кечки овқат;
22:00 – дам олиш – уйқу.

2-кун:
07:00-08:00 - нонушта;
08:00-11:00 – балиқ ови;
13:00-14:00 – тутилган балиқдан пиширилган тушлик;
14:00-17:00 – тушликдан кейинги ҳордиқ; м 17:00-20:00 - балиқ ови;
20:00-21:00 – кечки овқат;
22:00 – дам олиш - уйқу.

3-кун:
06:00-06:30 - нонушта;
06:30-12:00 – балиқ ови;
12:00-13:00 - тушлик;
13:00-17:00 - тушликдан кейинги ҳордиқ;
17:00-20:00 - балиқ ови;
20:00-21:00 - кечки овқат;
21:00-22:00 - дам олиш - уйқу.

4-кун:
06:00-07:00 - нонушта;
07:00-09:00 – лагерни йиғиш;
09:00-15:00 – балиқ овланадиган жойдан Яккатутга қайтиш;
16:00 – Тошкентга йўл олиш;
18:00 – Тошкентга кириш.

Диққат!

  • Нархлар евро пулбирлигида кўрсатилган;
  • Тўлов компаниямиз офисида ЎзР МБнинг курсида тўлов амалга оширилган кунига қараб амалга оширилади;

  • 709