Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Дам олиш масканлари

"GREENPARADISE" меҳмонхонаси

"GREENPARADISE" меҳмонхонаси
Мўлжал: Юсуфхонадан Чимёнга чиқишда.
Телефон: +99895 1442922
Номерлар миқдори: 6та "VIP", 6та "люкс", 9та "стандарт"
Тошкентгача масофа - 95 км.

Сизнинг ихтиёрингизда икки кишилик қулай люкс-хоналар мавжуд. Шунингдек, хоналарда (7 ёшгача бўлган болаларга бепул) ёш оилалар ҳам жойлашишлари мумкин. Хоналарда икки кишилик каравотлар, диван, ювиниш хонаси, музлатгич ва спутник телеведения билан LCD телевизорлар, нонушта учун мўлжалланган кичкина ошхона бор. Булар ҳаммаси хона нархи ичига киритилган.

Мажмуа ҳудудида табиатда ҳордиқ чиқариш ишқибозлари учун каскадли шаршара, ёзги ошхона билан топчанлар ўрнатилган.

"Грин Парадайз" ресторани итальян ошхона услубида бўлиб, бу ердаги таомлар хилма-хиллиги сизни бефарқ қолдирмайди.
Шунингдек, сизнинг ҳизматингизда дискобар, бильярд зали, сауна ва ёзги очиқ ҳовузлар. Болалар учун ўйин майдончаси ҳам кўзда тутилган.
Кўркам манзарали жой ёшлар ҳордиғини эсда қоларли ва шинам ўтишига имкон беради.
Меҳмонхонада очиқ бассейн, ресторан, бар, финн саунаси, келувчилар ҳоҳишига боғлиқ дискотека, бильярд столи мавжуд. Меҳмонхона Чорвоқ сув омбори ва Чимган тоғчанғи спорти курорти оралиғида жуда қулай жойда жойлашган.

Болалар учун: ўйин майдони, болалар бассейни.

  • 656