Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Дам олиш масканлари

«Бриз» дам олиш маскани

«Бриз» дам олиш маскани Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Тошморя бўйида жойлашган. Ҳордиқ зонаси 12 та стандарт, 10 та "ЛЮКС" номер ҳамда 2 та “ВИП” коттежлар ажойиб ташқи манзара билан биргаликда танҳо дам олиш ҳиссини беради.

«KROKUS PARK» дам олиш зонаси

 «КРОКУС ПАРК» ҳордиқ зонаси Тошкентдан 100 км. узоқликда жойлашган. Ҳордиқ зонаси 2 даражали 4,7,8,9 жойли “Люкс” коттеджларни, ёзги шийпончали ресторанни, бар, ҳовуз, фин саунаси, рус хаммомини ўз ичига олади. Барча ҳудуд қўриқланади.

“Боғи Шамол” ҳордиқ зонаси

“Боғи Шамол” ҳордиқ зонаси Тошкентдан 75 км узоқликда бўлиб, Тошкент вилоятининг энг тозо экалогик ерида, яъни “Қизил-Сув” посёлкасида жойлашган. Бу ер якка, оилавий ва жамоа тарзида ҳордиқ чиқариш учун қулай ер. 

"GREENPARADISE" меҳмонхонаси

"Грин Парадайз" ресторани итальян ошхона услубида бўлиб, бу ердаги таомлар хилма-хиллиги сизни бефарқ қолдирмайди. Шунингдек, сизнинг ҳизматингизда дискобар, бильярд зали, сауна ва ёзги очиқ ҳовузлар. Болалар учун ўйин майдончаси ҳам кўзда тутилган.

Ҳумсон булоқ дам олиш маскани

Санаторий 120 та ўринга мўлжалланган бўлиб, «стандарт», «люкс», «VIP» хоналарини ва оилавий коттеджларини ўз ичига олади. Ҳар бир хона душ кабиналари, санузел, кондиционер спутникли ТВ ва телефон билан жиҳозланган. Санаторий ҳудудида очиқ ва ёпиқ ҳовузлар, топчан, автостоянкалар мавжуд. 

Рангдор гулмоҳи балиқ овлаш экспедицияси

Сизнинг эътиборингизга эксклюзив таклиф, яъни балиқ овлаш бўйича саёҳатни ҳавола этмоқчимиз, бу саёҳат эса, Ўзбекистон Республикаси миқёсида ягона бўлиб ҳисобланади. Балиқ ови Угам-Чотқол Давлат Миллий Боғида ўтказилади. Сиз табиий тоғ шароитларида гулмоҳи ва қорабалиқни овлашдан бетакрор бўлган баҳра оласиз, шунингдек, табиат ландшафтлари, ҳамда балиқ овлаш жойига боришда отда сайр қилган вақтингизда кўп баҳраманд бўласиз. 

"Янгиобод" турбазаси

“Янгиобод” туристик базаси Тошкентдан 120 км узоқликда, денгиз сатҳидан 1500 м баландликда жойлашган.

"БЕЛЬДЕРСОЙ ОРОМГОҲИ" соғломлаштириш маркази

«Белдирсой Оромгоҳи» соғломлаштириш маркази Ўзбекистоннинг манзарали ерида, яъни Тянь-Шань ён бағрида ер сатҳидан 1700м баландликда жойлашган.

"ЧОРВОҚ ОРОМГОҲИ" ёки "ПИРАМИДАЛАР" соғломлаштириш маркази

“Чорвоқ Оромгоҳи”соғломлаштириш маркази Чимён-Чарвоқ курорт-рекреацион зонасида баланд тоғлар ва адирлар билан ўралган жойда жойлашган. Гўзал манзара ва тоза ҳавода соғломлаштириш мажмуаси қурилган бўлиб, сиз азиз меҳмонларга бу ерга ташриф буюришгина иши қолган ҳолос.


Саҳифалар: 1 2 3 Олдинга Барчаси