Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Масжид ва мадрасалар

Бўка тумани Ўртақўрғон” жомеъ масжиди

Бўка туманидаги “Ўртақўрғон” жомеъ масжиди шўролар даврида узоқ вақт ташландиқ ахлатхона бўлган. 1960 йилларда қаровсиз ҳолга келган ушбу масжидни туман марказидан четроққа Бўка тумани марказий қабристони ёнига кўчирилган. Масжид олди томонида эса ўзга дин вакилларининг қабристони бўлган. Шу тариқа икки қабристон ўртасига Ўртақўрғон жомеъ масжиди қурилган.

1993 йили Аъзамхонтўра, Абдуғаффор ота, Абдуваҳҳоб ота бошчилигида Ўртақўрғон жомеъ масжидини янгитдан ўз жойига қуриш ташаббуси билан чиқилди. 2002 – 2005 йилларда Аъзамхонтўра, Абдуғаффор ота, Исмоил ота, Олим ота бошчилигида умумҳашар йўли билан масжид қайтадан барпо этилди.

Масжид ҳудуди 1,2 га. майдонни ташкил этади. Масжид баландлиги 23 метр, энига 30 метр, бўйига 24 метр ҳажмда 2 қаватли қилиб классик ва замонавий услубда қуриб битказилди. Масжид ичида 8 та устун бўлиб, 4 таси балкон ва 4 таси гумбаз учун ўрнатилган.

“Ўртақўрғон” жомеъ масжидида 1500 нафар намозхон ибодат қилиш имкониятига эга. Масжид атрофи 200 дан ортиқ арча дарахти билан ўралган.

Масжидга кириш дарвозаси пештоқидаги китобада “калимаи тоййиба” битилган. Масжид хонақоҳига кириш пештоқидаги китобада “Жин” сураси 18 оят “сулс” хатида битилган. Унинг билан бирга пештоқда “الملك لله” “мулк Аллоҳникидир” деган ёзув “куфий” хатида 3 марта ва “الملك لله وحده” “Мулк фақат Аллоҳникидир” жумласи бир маротаба битилган.


  • 1313