Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Масжид ва мадрасалар

Қибрай тумани “Саъдулла ота” масжиди

Саъдулла” масжиди 1993 йилда Қибрай тумани Гулистон мавзусида ҳашар йўли билан барпо этилган. Тошкент – Чимкент катта магистрал йўли ёқасида қад ростлаган кўркам масжид шарқона услубда қурилган. Унга Гулистон мавзесида яшаб ўтган ва юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида улкан хизматлар қилган Саъдулла ота номи берилган.

Масжид ҳудуди 0,30 га.ни ташкил қилади. Хонақоҳ ичи 17х26 метр ўлчамга эга. Хонақоҳ атрофини эни 4 метрли очиқ айвон ўраб туради. Айвон четида эса узунлиги 7 метрдан ортиқ 12 та ёғоч устунлар ўрнатилган. Хонақоҳнинг тўрт томонида 17 метрли тўртта минора мавжуд.

Масжид 700 нафар намозхонга мўлжалланган. Масжид атрофида қабристон йўқ.



  • 1293