Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Масжид ва мадрасалар

“Байтқўрғон” жомеъ масжиди

Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғи номига аталган масжид 1991 – 1994 йиллар давомида Саудия арабистонилик ватандошимиз Исматулла Султон ўғлининг маблағи ҳисобига қурилган.

Масжид ҳудуди 32 сотих бўлиб, 1та хонақоҳ, 1 та айвондан иборат. Айвон 4 та устун асосига ўрнатилган. Масжид атрофида қабристон мавжуд эмас. Масжидда 2000 нафар мусулмон ибодат қилиши мумкин.

Масжид қурилишида Самарқанд вилояти Ургут тумани ғишт терувчилари, андижонлик наққош ва ёғочсоз усталар қатнашган. Масжид Қибрай туманининг энг кўркам, ҳашаматли ва обод масканларидан биридир.

“Байтқўрғон” жомеъ масжиди ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Тарихий ёдгорликларни сақлаш бошқармаси томонидан давлат муҳофазасига олинган.


  • 1347