Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Тошкент вилояти

Олий ўқув юртлари

Тошкент Аграр Университети

Тошкент Давлат аграр университетнинг шаклланиши Марказий Осиёдаги кўплаб бошқа олий ўқув юртлари каби 1918 йилда маҳаллий зиёлилар ташаббуси билан ташкил қилинган Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университет номи билан боғлиқ. 20-йилларда унинг таркибидаги 8 та факультет Тошкент Давлат аграр университетнинг шаклланиши Марказий Осиёдаги кўплаб бошқа олий ўқув юртлари каби 1918 йилда маҳаллий зиёлилар ташаббуси билан ташкил қилинган Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университет номи билан боғлиқ. 20-йилларда унинг таркибидаги 8 та факультет ичида – қишлоқ хўжалиги факультети ҳам бор эди. 1930 йил 26-майда ушбу факультет негизида мустақил ҳолда Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги институти ташкил қилинди ва бир қанча ўзгаришлардан сўнг, 1934 йил октябридан Тошкент Қишлоқ хўжалиги институти деб номланди.

1991 йил апрель ойида Олий ўқув юрти Марказий Осиё ва Қозоғистонда ягона аграр университет мақомини олди. Бундай мақом ўша даврдаги 104 та қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларидан фақат 8 тасига кадрлар тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий-педагогик салоҳият, сифатини яхшилаш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун берилган эди.

Олий ўқув юртининг ривожланиш йўли мамлакатимизнинг тарихи, унинг қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёти, маданияти, олий таълимнинг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Университет кичик бир факультетдан қишлоқ хўжалиги бўйича Марказий Осиёдаги йирик ўқув ва илмий марказга айланди. Бунга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик, олий ўқув юртида йирик олимлар ва юқори малакали педагогларнинг йиғилганлиги, уларнинг сермаҳсул меҳнати сабаб бўлди.

Тарбиявий ишлар ва ўқув жараёнини ташкил қилишни такомиллаштириш, янги технологияларни жорий қилиш, талабалар билимини назорат қилиш, ўқитиш сифатини ошириш, ўқитувчилар малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш, уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишлари университет фаолиятидаги асосий масалалардир.

Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, талабаларнинг яхши ўқиши, турмуши ва дам олишлари учун зарур шароитларни яратишга доимий равишда катта эътибор берилади. Ўқув, методик ва илмий адабиёт фондлари доимо янгиланиб, электрон ахборот ресурслари тўлдирилмоқда, ўқув жараёни ва илмий тадқиқотларга ахборот коммуникация технологиялари тобора кенгроқ жорий қилинмоқда.

1969 йилдаёқ олий ўқув юртида техник таълим воситалари лабораторияси ташкил қилиниб, билимларни дастурий назорат қилишнинг биринчи синфи очилган. 70-йиллар бошида биринчи лингафон кабинети ташкил этилди. Техник таълим воситалари ва ҳисоблаш техникаси билан жадал жиҳозлаш 70-йилларнинг иккинчи ярмидан бошланди. Мустақиллик йилларида кафедралар компьютер техникаси ва ахборот-коммуникатсион технология воситалари билан жиҳозланди. 80-йилларда ўқув корпуслари, ётоқхоналар, спорт-соғломлаштириш иншоотлари қурилиши жадаллаштирилиб, талабалар шаҳарчаси ободонлаштириш тез суръатларда олиб борилди.

Талабалар сони (1930 йилдаги 130 дан 1980 йил 9084 тагача талаба) ҳамда мутахассислар тайёрлаш (1930 йилдаги 80 тадан 1980 йил 1303 та мутахассис) йилдан йилга ортиб бормоқда, 1933 йилдан 2008 йилгача таълимнинг сиртқи шакли бўйича талабалар таҳсил олинди. 1979 йилдан 1987 йилгача олий ўқув юрти қошида Фарғона филиали бўлган, 1992 йилдан 1994 йилгача ва 2003 йилдан ҳозирги кунга қадар Нукус филиали фаолият кўрсатмоқда. Университет қошида қишлоқ хўжалиги мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Маркази ишламоқда. 40-йиллардаёқ унинг қошида Марказий Осиё республикалари учун мутахассислар тайёрловчи ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ипакчилик бўйича бир йиллик агрономлар курси мавжуд бўлган. 1966 йилда икки бўлимда малака ошириш факультети (МОФ) ташкил қилинган: раҳбар кадрларнинг 6 ойлик курслари, 1 ойдан 3 ойгача муддатли малака ошириш курслари. Кейинчалик биринчи бўлим ёпилиб, раҳбар ходимлар малакасини оширишнинг икки ҳафталик курслари ишлай бошлади. 80-йилларга қадар малака ошириш факультетида 10-12 та мутахассислик бўйича, сўнгра эса 16-18 та мутахассислик бўйича курслар очилди. 1997 йилда малака ошириш факультети Малака ошириш маркази деб ўзгартирилди, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 22-март 2001 йилдаги 72-сонли ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 28-март 2001 йилдаги 76-сонли қўшма буйруғи асосида юридик шахс ҳуқуқига эга ТошДАУ қошидаги кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази деб қайта ташкил қилинди. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази ташкил қилингунга қадар аграр университетда 45 мингдан ортиқ мутахассислар малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтдилар. Деярли ярим аср (1946 йилдан 1993 йилга қадар) давомида олий ўқув юрти хорижий давлатлар учун мутахассислар ва фан номзодларини тайёрлаб берди.

Олий ўқув юрти бутун фаолияти давомида йирик илмий кучга эга бўлди. Бу даргоҳда қишлоқ хўжалиги, биология, иқтисодий фанларнинг асосчилари, янги мактабларга асос солган таниқли олимлар ишлаганлар ва ишламоқдалар. Шу боис, олий ўқув юртида илмий-тадқиқот ишлари ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш яхши йўлга қўйилган. Ҳар бир кафедра ўқитадиган фанларига мувофиқ илмий тадқиқотлар олиб боради.
1979 йилда мустақил илмий бўлимлар ташкил қилинди: қишлоқ хўжалиги илмий тажриба станцияси, 1 та муаммоли ва 4 та соҳага оид илмий текшириш лабораториялари. 1932 йилда Олий ўқув юртида аспирантура ташкил қилинди. Баъзи йилларда аспирантлар тайёрлаш 22 мутахассислик бўйича олиб борилди. 1991 йилгача аспирантурани республикамиздан 550 дан ортиқ киши ва чет эллик фуқароларидан 22 дан ортиқ киши тугатишди.

1940 йилда диссертациялар ҳимояси бўйича Илмий Кенгаш очилди. Баъзи йилларда 4-5 та ихтисослаштирилган Кенгаш фаолият юритар эди. 1991 йилга қадар уларда 80 та докторлик ва 1300 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Мустақилликка эришилганидан сўнг махсус кенгашларда 60 та номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимояси бўлди.

Ҳозирги кунда илмий тадқиқот ишларида 90% ўқитувчилар ва 70% талабалар иштирок этишмоқда. Бундай тадқиқотлар долзарб мавзулар бўйича давлат ва халқаро грантлар асосида олиб борилмоқда. 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси грантлари бўйича 22 та илмий лойиҳа ва халқаро грантлар бўйича 8 та лойиҳа ишлари олиб борилмоқда. Университет қошида қишлоқ хўжалиги илмий-тажриба станцияси, 4 та илмий текшириш маркази иш олиб бормоқда: ўсимликлар биотехнолигияси, Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш, “Биомарказ” Агроекотехнология, Фунгитсентр. Университетда 300 га ҳайдатиладиган ер майдонига эга Ўқув тажриба Хўжалиги бор. Шунингдек, 10 та комплексли илмий-ўқув лабораториялари мавжуд.

Мустақиллик йилларида бизнинг ОЎЮ халқаро муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга катта эътибор қаратмоқда. Унинг таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича узоқ хорижий давлатларнинг 18 та олий ўқув юртлари ва МДҲ нинг 16 та ОЎЮлари билан шартномалар тузди. Тажриба алмашиш мақсадида бизга чет эллардан олимлар келади. Ўқитувчи ва талабалар хорижий давлатларда малака ошириб қайтадилар. (2014)

Абитуриент таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

фуқаролик паспорти нусхаси;

3,5×4,5 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат;

папка (скорошиватель) 2 дона, конверт 2 дона

Бундан ташқари абитуриент қабул комиссиясига паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатини шахсан кўрсатади.

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақа ғолиблари ўқишга танловсиз кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхасини ҳам тақдим этади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар тегишли тавсияномани таълим муассасаси қабул комиссиясига 20 июлгача тақдим этишлари шарт акс ҳолда ундан кейин топширилган тавсияномалар қабул қилинмайди.

Махсус сиртқи бўлимга қабул фақат тегишли ёки турдош таълим йўналишига мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда соҳада камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган, ишлаб турган соҳадан тавсиянома берилган кадрлар ҳисобидан амалга оширилади.

Махсус сиртқи бўлимларга ўқишга кирувчилардан қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам талаб қилинади:

иш жойидан тавсиянома хат;

меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма.

Абитуриент ҳужжатларининг тўлиқлиги текширилгандан сўнг wеб камера орқали суратга туширилади ва ҳужжатлари қабул қилинади. Суратга тушириш учун алоҳида бурчак ёки хоналар ташкил этилади. Ушбу сурат абитуриентлар базасига киритилади ва ДТМга юборилади. Суратга тушмаган абитуриентнинг ҳужжатлари қабул қилинмайди.

Абитуриентлар томонидан қайд этилган талаблар бажарилганда уларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олинади ва қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат берилади.

Маълумот учун:

Манзил: Узбекистан, г.Ташкент, Университет , дом 2а
Ориентир: Микрорайон ТашГРЭС
Телефон: (+998 71) 260 48 00
Факс: (+998 71) 260 38 60
Email: tuag-info@edu.uz

Веб-сайт: agrar.uz


  • 2997