Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Виртуал қабулхона

Вилоят ҳокимлигида фуқаролар қабули ҳақида

Тошкент вилояти ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахслар қабули Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35 моддасига, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни асосида ташкил этилган.

Мурожаат этувчилар бугунги кунда шахсан вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган “Тошкент вилояти ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали”да белгиланган соат ва кунларда шахсан ҳоким, ҳоким ўринбосарлари, умумий бўлим раҳбари ва бош мутахассиси томонидан қабул қилинадилар.

Қабулга ёзилиш ҳокимликнинг Ижро аппарати гуруҳи орқали амалга оширилади.

Қабулга ёзилиш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар ўзлари билан фуқаролик паспортларини ва мурожаат қилинадиган масала бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигига ёки тегишли бошқарма, ташкилот ёки муассасага мурожаат этганликлари тўғрисидаги ҳужжатларни ҳамда уларнинг жавоб хатларини тақдим этишлари лозим.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига биноан фуқаронинг мурожаатида фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ҳамда ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти қисқача баён этилган бўлиши лозим.

Мурожаатда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили кўрсатилмаган ёки сохта маълумотлар кўрсатилган бўлса, бундай мурожаатлар аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.


Вилоят ҳокимлиги Ижро аппарати гуруҳи

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 90 уй

Телефон: 0 371 232-80-20, 232-80-61, 232-80-62, 232-80-63, 232-80-65                    


  • 1618