Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Жиноятчилик профилактикасида очиқ суд ва бевосита мулоқотлар ҳам муҳим ўрин тутмоқда

Жиноятчилик профилактикасида очиқ суд ва бевосита мулоқотлар ҳам муҳим ўрин тутмоқда
12.10.2020
Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган.

“Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни бажаришда, аввало, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда судларнинг асосий қисми жойларда, сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилмоқда. Бундай тадбирлардан кейин эса аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, уларга қонунчиликдаги ўзгаришлар, жиноят оқибатлари кенг тушунтириб борилмоқда.

Суд раисларининг кенг жамоатчиликка ахборот бериш амалиётида нафақат аҳоли билан мулоқот қилинмоқда, балки уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш эътиборга олинмоқда.

Тошкент шаҳар судлари раислари иштирокида ташкил этилган навбатдаги брифингда пойтахт жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қадр-қимматини юксалтириш ҳар қайси жамиятда долзарб аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари “Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби!”, дея алоҳида таъкидлаган. Ушбу талаб судьяларга жуда катта масъулият юклади.

Тадбирда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судларда кўрилаётган, жамиятда резонансга сабаб бўлган ишлар ҳақидаги маълумот бериб ўтилди.

Жумладан, меҳнат миграцияси соҳаси бир гуруҳ масъул шахсларига очилган жиноят иши тафсилотлари маълум қилинди. Ушбу иш бўйича суд ҳукми 2020 йил 24 сентябрь куни қонуний кучга кирган ва ижрога қаратилган.

Мазкур жиноят иши бўйича 299 нафар жабрланувчига моддий зарар етказилган. Дастлабки тергов даврида 1,3 миллиард сўмдан зиёдроқ маблағ жабрланувчиларга қайтарилган. Қопланмаган моддий зарар айбланувчиларга тегишли захира маблағлар ва уларнинг мулкига қаратилган.

Натижада 36 нафар жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланган. Суд томонидан 263 нафар жабрланувчига жами 10,5 миллиард сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Айни пайтда етказилган зарарларни қоплаш билан боғлиқ жараён давом этмоқда.



  • 94