Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда хориж капитали иштирокидаги корхоналар сони ортди

Ўзбекистонда хориж капитали иштирокидаги корхоналар сони ортди
12.10.2020
Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республикамизда хориж капитали иштирокида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони 1 минг 237 тага етди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 11,9 мингтани ташкил этиб, улардан 11,3 мингтаси фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 мингтага ошган.

Хориж капитали иштирокидаги корхоналарни давлатлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, бу борада Хитой (1 минг 757), Туркия (1 минг 464) , Корея (863), АҚШ (276) ва Германия (193 та) етакчилик қилмоқда. Шунингдек, қолган 6 минг 776 та корхона бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Янги ташкил этилган хориж капитали иштирокидаги корхоналарнинг соҳалар бўйича сони, савдо йўналишида 371, саноат – 343, қурилиш – 135, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 94 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 53, ахборот ва алоқа – 42 тани ташкил қилмоқда.



  • 101