Сўровнома
Ўзбекистон янгиликлари
Юқори Чирчиқ туманида арзон маҳсулотлар сотадиган дўконлар кўпайтирилмоқда

Карантин шароитида Тошкент вилояти бозорларида аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар томонидан деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда кўчма бозор ва турғун савдо дўконлари ташкил этилмоқда.
Юқори Чирчиқ туманида ҳам шундай ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, "Қорасув" маҳалла фуқаролар йиғинида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик махсулотлари сотувига мўлжалланган савдо дўкони фойдаланишга топширилди.

Айни пайтда ҳудуддаги 28 та маҳаллада ана шундай савдо шохобчалари фаолият кўрсатяпти. Туманда жами 47 маҳаллада шундай дўконлар очилиши кўзда тутилган. Дўконларда аҳоли кундалик эҳтиёжига зарур бўлган ўттизга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотиляпти.
-
-
253