Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 нафарга етди
27.05.2020
2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказида, қолган 6 нафари Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2636 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 15 нафари Тошкент шаҳри, 2 нафари Андижон вилояти, 7 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Хоразм вилояти ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятидан.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 640 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими



  • 111