Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ўзбекистон янгиликлари

Майк Помпео: Ўзбекистон минтақага намуна бўлмоқда

26.06.2020
АҚШ давлат котиби Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга қарши олиб бораётган саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео одам савдоси бўйича йиллик маърузасини тақдим этди.

Маърузада таъкидланишича, Марказий Осиёнинг айрим мамлакатлари пахта саноатида ва бошқа соҳаларда одамларни мажбуран ишлатиш бўйича узоқ тарихга эга.

Шу билан бирга муаллиф мазкур муаммога қарши курашда бутун минтақага намуна бўлаётган Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

«Биз одам савдосига жуда жиддий қараймиз ва унга қарши курашни давлат даражасида қўллаб-қувватлаймиз. Бу иллатга барҳам бериш ҳар қандай давлат олдида турган асосий вазифалардан биридир: ҳуқуқни бостириш эмас, ҳимоя қилиш лозим. Қўшма Штатлар ҳалиям қулликда бўлиб турганларни озод этиш йўлидаги ҳаракатни давом эттираверади. Биз озод этилганлар ҳаётини йўлга қўйиш учун кўмаклашамиз, уларни қийноққа солганларни жазолаймиз», – дея таъкидлади у.

Маъруза мамлакат ва ҳудудларни АҚШнинг - Trafficking Victims Protection Act (TVPA) миллий қонунчилигини экстерриториал қўллашга асосланган уч тоифа бўйича қамраб олган.

Биринчи тоифадан Вашингтоннинг фикрича, ноқонуний одам савдосига қарши фаол кураш олиб бораётган мамлакатлар ўрин олган. Иккинчига эса TVPAда акс этган стандартларга тўлиқ жавоб бермайдиган, лекин зарурий саъй-ҳаракатларни амалга ошираётган давлатлар киради. Учинчи тоифа «TVPA стандартларига тўлиқ жавоб бермайди»ган ҳамда саъй-ҳаракатлари вазиятни тўғрилашга қаратилмаган мамлакатлардан иборат.



Манба: ЎзА

  • 131