ФАО лойиҳаси доривор ўсимликларни сақлашга ва кўпайтиришга ёрдам беради
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) 3 декабрь куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда доривор ўсимликлар муҳофазаси, етиштириш, қайта ишлаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишдаги долзарб масалалари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказди. Тадбир ФАОнинг Глобал экологик жамғарма (ГЭФ) томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш масалалари танқидий кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши танқидий муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Хизматлар соҳасини ривожлантириш келгуси йилги устувор йўналиш этиб белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Ҳокимларнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳисоботлари тингланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Кун тартибига иккита масала – ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир келгуси вазифалар муҳокамаси киритилган.
Юқори Чирчиқ туманида арзон маҳсулотлар сотадиган дўконлар кўпайтирилмоқда
Карантин шароитида Тошкент вилояти бозорларида аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар томонидан деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда кўчма бозор ва турғун савдо дўконлари ташкил этилмоқда.
Ўқитувчи ва шифокорлар билан фикр алмашилди
– Тошкентда сифатли тиббий хизмат ва мактаб таълимига қандай эришамиз? Мени шу савол қийнайди. Сизлар билан учрашишдан мақсад – қуйи тизимдаги масалаларни билиш, тўғри йўл тутиш, – деди давлатимиз раҳбари.
Йўлимиз битта: одамларга ҳалол хизмат қилиш, халқимизнинг розилигига эришиш
Биринчи объект Яшнобод туманидаги Технопарк бўлди. Давлат раҳбарининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ушбу инновация технопарки ташкил этилган эди. Ўтган қисқа вақтда бу ерда замонавий индустрия йўлга қўйилди.
Бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев: Саноатда замонавий миллий кадрларнинг янги авлоди етишиб чиқяпти
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.