Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Зангиотада 350 ўринли шифохона тайёрланди

31.07.2020

Ўзбекистон Республикага коронавирусни кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 28 июлдаги 39-сонли баёнига мувофиқ Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Назарбек” санаторияси 350 ўринга мўлжалланган коронавирусга чалинган беморларни даволаш комплексига айлантирилди.


Жорий йилнинг 31 июль куни мазкур даволаш комплексининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Джураев Рустам Мирзаевич, Тошкент вилояти ҳокими Ҳолматов Рустам Қурбонназарович, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тиббиёт хизмати бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур комплексда жами 350 та шифо-ўринлар мавжуд бўлиб, шундан 8 таси – ўта оғир беморлар, 72 таси – оғир беморлар ва 270 таси енгил ва ўрта даражали беморларни даволаш учун мўлжалланган.





Беморларни даволашга жами 90 нафар тиббиёт ходимлари жалб қилинган. Буларнинг 24 нафари врачлар, 42 нафари ҳамшира, 13 нафари кичик тиббиёт ходимлари ва 11 нафари хўжалик ходимларидан иборат.

Хозирда даволаш комплекси зарурий тиббий техника ва анжомлар билан тўлиқ жихозланди. Жумладан, 5 та ИВЛ аппарати, 45 та оксегенератор, 100 та Боброва аппарати, 1 дона портатив рентген аппарати, рентген дигизайтер аппарати, 1 та ЭКГ аппарати, 25 дона пульсоксиметр, 4 та функционал кроват, 3 дона кардиомонитор, 4 дона Инфузомат, 1 дона Ларингоскоп, 50 дона Пирометр, 70 дона Штатив, 2 та Дефибриллятор, 2 та каталка, 2 та коляска, 2 000 дона химоя комбинезони, 2 000 дона ниқоб, 300 дона ҳимоя кўз ойнаги.

Даволаш жараёнига Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Тешаев Октябр Рухиллаевич бош шифокор сифатида жалб этилди.

Бугунги кунда шифохонада 350 нафар беморни даволаш учун талаб этиладиган 3 хил турдаги (ковидни даволашга), бундан ташқари 48 хил турдаги умумий дорилар (пневмонияга, қон босимини тушириш, йўтални даволаш ва хоказо) захираси жамланди.

Даволаш жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда ушбу жараёнда энг илғор тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиш мақсадида врачлар учун телемедицина тизими жорий этилди.

Даволаш комплексининг барқарор фаолият олиб бориши учун зарурий бўлган ташкилий, таъминот ва хавфсизлик масалаларини ташкил этиш ва назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бошқарма бошлиғи полковник Абдуллаев Зафар Нурмухаммадович, тиббиёт бошқармаси бошлиғи Юсупов Умарали мазкур комплексга масъул этиб бириктирилди.

Бундан ташқари мазкур объект ҳудудини қўриқлаш ва химоя қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 26 нафар ходими жалб қилинган.

Даволаш комплекси худудига ва хар бир қаватга жами 90 та кузатув камералари ўрнатилди, радиотармоғи фаолияти йўлга қўйилди ва монитор маркази ташкил этилди.


Врачлар ва Миллий гвардия ходимлари 15 та портатив радиоалоқа воситалари билан таъминланди.


  • 88