Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ёшлар бандлиги давлат назоратида

28.05.2020

Аввал хабар берганимиздек, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш Маркази билан ҳамкорликда фойдали ишга қўл уришди.

Яқиндагина “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида туман ҳокимининг қарори билан "Фаровон" маҳалласи ҳудудидан жами 21 гектар ер майдони 21 нафар ёшларга ажратиб берилган бўлиб, ушбу ер майдонига дуккакли экинлар, полиз ва сабзавот экинлари экилди.

Шунингдек, туманнинг “Янгийўл” маҳаллада 15 гектар ер майдонни эгаллаган 1 та ишлаб чиқариш бирлашмаси (кооперация) тузилди. Бу кооперация таркибида "Ўрта Чирчиқ Ёшлар боғи" ташкил этилиб, пандемия даврида туман меҳнат бозорида ишсиз бўлиб қолган 20 нафар ёшлар учун ажратилди.

Ушбу ёшлар орасида Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежини битирган, аммо айрим сабабларга кўра иш топа олмаётган Бобир Собиров ҳам бор бўлиб, у ўзи учун ажратилган 50 сотих майдонга мош ҳамда бошқа полиз маҳсулотларини экиб, парваришламоқда. Келажакда Бобир ўзи етиштирган маҳсулотини ички бозорда сотиши ҳамда ташқи бозорга экспорт қилиши учун кооперация томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилади.



Манба: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 115