Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Ёшларга психологик ёрдам бўйича семинар-тренинг

Юқори Чирчиқ туманида Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази психологлари томонидан семинар-тренинг ва давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни марказ психологлари М. Миршарипов ва И.Рисбековлар савол-жавоб тарзида қизиқарли ўтказишди.
Масжидлар имом-хатиблари, маҳалла мутахассислари, таълим муассасаларидаги профилактик ва мактаб ички рўйхатида турувчи ёшлар, бўлғуcи келин-куёвлар, ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилалар иштирок этган тренингда ёшларга психологик жиҳатдан ёрдам кўрсатилди.
Манба: Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
-
-
204