Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Янги иш ўринлари яратилмоқда

29.05.2020

Пандемия шароитида давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида жойларда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналарига иқтисодий томонлама янада кўпроқ эркинликлар яратиш, карантин сабабли тўхтаб қолганларини фаолиятини босқичма-босқич тиклаш бўйича вазирликлар, ҳокимиятларга ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмаларни берди. Ушбу корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаши аҳолини сифатли маҳсулотлар таъминлабгина қолмасдан, шу билан бир қаторда ишсиз бўлган аҳоли қатламини доимий асосдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари таъминлайди.

Президентимиз томонидан юртимизда тадбиркорликка кенг йўл очиб берилиши, қулай инвестицион муҳит яратилиши натижасида Ўрта Чирчиқ туманида янги лойиҳалар асосида иш ўринлари яратилмоқда ҳамда туманга хорижий инвестициялар кириб келмоқда.


Шундай йирик лойиҳалардан бири мебеллар учун декоратив буюмлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган Ўзбекистон ва Туркиянинг “Wellmet co” хорижий корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамиятидир. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари бўлиб, ушбу маблағнинг барчаси тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига тўғри келади. Корхона жорий йилнинг апрель ойида ишга тушиши режалаштирилаётган пайтда карантин эълон қилиниб, вақтинча кейинроққа сурилди.


Жамиятнинг ишлаб чиқариш фабрикасида биринчи босқичда 100 нафар аҳоли иш билан таъминланса, иккинчи 300 тагача қўшимча иш ўрни яратилади. Келгуси йилларда ишчилар сони 500-600 нафарга етказилиши режалаштирилмоқда – дейди корхона директори Ҳусан Абдуллаев. Карантин ҳолати бўлиши қарамасдан корхонани ишга тушириб юбориш бўйича барча ишлар тегишли ташкилотлар билан келишиб амалга оширилмоқда.


Фабрикада Туркия технологиялари асосида мебел жиҳозлари учун қўшимча қурилмалар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқаришдаги замонавий технологиялар Туркиядан олиб келинган бўлиб, лойиҳалаш ишларига туркиялик технолог Берол Кумаш раҳбарлик қилмоқда.




  • 150