Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Йўлларда куну тун навбатчилик қилиняпти

Йўлларда куну тун навбатчилик қилиняпти
20.11.2020
Мамлакатимизда об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва қор ёғиши натижасида йўлларда транспорт ҳаракати бирмунча қийинлашди. Шу боис, Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларига қум-туз аралашмалари сепиб бориляпти.

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун “Ўрта Чирчиқ туман йўллардан фойдаланиш" ДУК ишчилари ва Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари иборат гуруҳлари томонидан кундузги ва тунги навбатчилик ташкил этилган.

Йўллардаги музлар ёки бошқа носозликлар бўйича +998 98 888 32 52 телефон рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз.



  • 77