Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

"Ватанпарварлар" ҳарбий спорт мусобоқалари ўтказиляпти

23.02.2021
Чиноз тумани мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 2-умумтаълим мактабида "Ватанпарварлар" ҳарбий спорт мусобақаси ташкил этилди.

Тадбирда ёшлар 5 та шарт асосида (моҳир мерган, ҳарбий эстафета, жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш, сафда қўшиқ айтиш ҳамда “Темур тузуклари” билимдони) йўналишларида ўз куч ва билимларини синовдан ўтказди.

Мусобақа якунларига кўра, 2-умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари биринчиликни эгаллаб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот ўрнида: мусобақалар тумандаги 47 та мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида 10 та ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган.



Манба: Чиноз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 101