Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    132 22%
    69 11%
    124 20%
    80 13%
    208 34%
Ҳокимият янгиликлари

Прокурор бир кунда 50 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади

22.05.2020

Коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Оҳангарон шаҳрида бор имкониятлар ишга солинган. Фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш, ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида секторлар кесимида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда Оҳангарон шаҳар 2-секторда олиб борилаётган ишларга эътибор қаратсак.

Сектор ҳудудидаги 6 та МФЙда 3393 та оила (11 313 нафар фуқаро) истиқомат қилади. Ўрганишлар давомида секторга қарашли маҳаллаларда жами 260 нафар эҳтиёжманд оила рўйхатга олинган, ушбу оилаларда 1172 нафар фуқаро истиқомат қилади. Карантин даврида 290 нафар фуқаро ишсиз қолган бўлиб, эҳтиёжманд оилаларда яшовчи шахслардан 65 нафари ногирон ҳисобланади.

Бандлик

Куни кеча шаҳар прокурори А. Абдунабиев ташаббуси билан коронавирус пандемияси вақтида ишсиз қолган фуқароларнинг 50 нафари шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси орқали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Саховат ва кўмак

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида шу кунгача сектордаги тадбиркорлик субъектлари, тадбиркорлар ҳамда депутатлар томонидан 265 та оилага жами 63 млн. 658 минг сўм миқдорида ёрдам кўрсатилди.

Томорқа

Аҳоли яшаш майдонларидаги томорқа майдони 22,98 гектарни ташкил этиб, ҳозирги кунга қадар 22,8 гектар майдондаги томорқаларга экин экиш ишлари якунланган. Томорқасига экин экмаган фуқароларга тегишли тартибда огоҳлантиришлар берилган.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 105