Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тез тиббий ёрдам – ҳар бир чақирув муҳим ва эътиборда

31.07.2020

Пандемия даврида аҳолининг тез тиббий ёрдам хизматига бўлган талаби икки баробарга ошганлиги ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, Тошкент туманида ҳам сўнгги ойларда тез тиббиёт хизматига бўлган чақирувлар сони ўтган даврга нисбатан икки баробарга ортган.

Шу кунга қадар туман Тез тиббий ёрдам маркази Кўктерак қишлоғида жойлашган бўлиб, марказ биноси маънан эскирган ва у ерда фаолият олиб бораётган ходимлар учун бир қатор муаммолар мавжуд эди.

Эндиликда Тез тиббий ёрдам маркази Келес шаҳридаги туман Марказий шифохонаси билан бир жойда, янги таъмирдан чиқарилган замонавий бинога кўчириб ўтказилиб, бу ўз навбатида аҳолига сифатли тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатилиши учун замин яратди.

Тез тиббий ёрдам марказининг янги биноси.
Тез тиббий ёрдам марказининг янги биноси.

Янги бинода тиббий персонал учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, диспетчерлик хизмати хонаси, ходимлар учун овқатланиш хонаси, эркаклар, аёллар дам олиш хонаси, дори-дармон сақлаш хоналари ва бошқа кенг ва ёруғ, шинам хизмат хоналари марказ ходимлари ихтиёридадир.

Ходимлар овқатланиш хонаси.
Ходимлар дам олиш хонаси.
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати хонаси.

Шунингдек, йил фаслларининг ёмғир-қорли, қуёшли кунларида тез ёрдам автомобилларини сақлаш учун бир вақтнинг ўзида 8 та автомобилни сиғдира оладиган махсус жой ҳам ҳозирланган.

Тиббий ёрдам машиналари сақлаш жойи.

Ҳозирда Тез тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудлардаги шаҳобчаларида 21 та бригада аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Ушбу бригадалар пандемия даврида коронавирус инфекциясига гумонланган инсонларни карантинга жойлаштириш, ушбу касалликка чалинган беморларни махсус шифохоналарга етказишда кеча-ю кундуз фаолият юритишмоқда. Бундан ташқари, аҳоли томонидан келиб тушаётган чақириқ манзилларига ўз вақтида етиб бориш, зарур шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, оғир беморларни шифохоналарга етказиш борасида ҳам самарали иш олиб боришмоқда.

Шу кунларда чақирувлар сони икки баробарга ортган бўлиб, тез тиббий ёрдам бригадалари кунига ўртача 280-300 чақирувга хизмат кўрсатишмоқда. Чақирувлар сони ортгани инобатга олиниб, куни кеча ҳокимлик томонидан марказга қўшимча янги 5 та “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам машиналари келтирилди.

Янги келтирилган тиббий ёрдам машиналари.

Алоҳида таъкидлаш жойизки, ушбу марказда шифокор-фельдшерлар ва хайдовчилар махсус ҳимоя кийимлари билан тўлиқ таъминланган. Шу билан бирга, чақирувларда талаб этиладиган 3 ойлик, 39-41 турдаги дори-дармонлар заҳираси ҳам шакллантирилган. Чақирув вақтида коронавирус инфекциясига шубҳа қилинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги тавсияси асосида ишлаб чиқилган рўйхат асосида тасдиқланган дори-дармонлар етказиб берилмоқда.

Навбатчи фельдшер ҳимоя кийимларини қабул қилиб олмоқда.

Шу билан бирга, ҳар бир чақирув муҳимлигини инобатга олиб ва чақирувга чиқишлар кечикмаслиги учун ҳар бир бригадага биттадан махсус рақамли уяли алоқа телефонлари ажратилган.

Навбатчи ҳайдовчии алоқа всоитасини қабул қилиб олмоқда.

Ҳозирда марказда иш жараёни туну-кун қизғин давом этмоқда.

Туманимизда шифокорларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли орасида касаллик тарқалишининг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар ўз самарасини беришига ишончимиз комил.


  • 80