Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган ўта оғир аҳволдаги беморларнинг барчасига бир хил ташхис қўйилган

Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган ўта оғир аҳволдаги беморларнинг барчасига бир хил ташхис қўйилган
30.07.2020
«Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган 1034 нафар бемор айни пайтда даволанмоқда. Шундан 768 нафари уй шароитида, 266 нафари эса стационар шароитда даволанмоқда. 

Стационар шароитда даволанаётганларнинг 90 нафари Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасида, 120 нафари Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, 100 нафари Қибрай тумани марказий касалхонасида, 120 нафари эса Бекобод шаҳрида жойлашган «Металлургия» шифохонасида, 4 нафари Қибрай туманидаги «Ҳаёт» хусусий клиникасида, 13 нафари республика тиббиёт муассасаларида муолажа олмоқда.

Касалланганларнинг 12 нафари ҳолати ўта оғир, 21 нафари оғир, 53 нафари ўрта, 180 нафари қониқарли аҳволда. Аломатларсиз уй шароитида даволанаётганлар 768 нафарни, пневмония ҳолатидагилар 94 нафарни ташкил этади.



  • 105