Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

ТАДБИРКОР ФАОЛИЯТИГА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ТЎСИҚ БЎЛМАЙДИ

22.05.2020

Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда ишлаб чиқариш корхоналарининг барқарор фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

Буни яхши англаган Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Тоҳир Арипов Чиноз туманида бўлиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, тадбиркорлар билан учрашди ва уларни қийнаётган масалаларни тинглади.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан берилган саволларга туман ҳокими ва мутасаддилари батафсил жавоб бериб, масалалар жойида ҳал этилди.

Учрашувда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман мудири, туман ҳокимининг ўринбосарлари, солиқ, савдо-саноат палатаси ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 53