Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тадбиркор маҳсулотини хорижга экспорт қилмоқда

Тадбиркор маҳсулотини хорижга экспорт қилмоқда
21.11.2020
Бугунги кунда Ўрта Чирчиқ тумани “Мустақиллик” маҳалласидаги “MIGROS” МЧЖда ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотлар харидорларга манзур бўлмоқда.

Корхона раҳбари Султонали Хидиров ўтган йилнинг февраль ойида 3 гектар майдонда қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона бунёд этиш мақсадида ташландиқ жойда қурилиш бошлаганди. Айни пайтда 7 миллиард сўм маблағ эвазига 60 иш ўрнига эга бўлган замонавий корхона қад кўтарди.

Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ёрдамида соатига 400 килограмм сифатли ва мазали шоколадлар тайёрланяпти. Бир кунда 200 қути харидорбоп қандолатчилик маҳсулотлари мамлакатимизнинг барча вилоятлари, шунингдек, қўшни Тожикистон давлатига ҳам юбориляпти.

Корхона раҳбари С.Хидировнинг таъкидлашича, “Робиябегим” ва “Зуҳро нур” номли шоколадларнинг харидорлари тобора кўпаймоқда.


Манба: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 78