Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    134 22%
    69 11%
    124 20%
    81 13%
    211 34%
Ҳокимият янгиликлари

Сардобага ўртачирчиқликлардан ёрдам

22.05.2020

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги техноген офатдан жабр кўрган аҳолига илк кунлардан бошлаб ҳудудлардан инсонпарварлик ёрдамлари жўнатилди. Кейинчалик Президентимиз топшириқлари билан Тошкент вилояти қурувчилари томонидан ҳудуддаги жабр кўрган аҳоли уйларини қайта қуриш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мана шундай хайрли ишларни қилишда нафақат ватандошларимиз, балки хорижлик инвесторларимиз ҳам қўл қовуштириб туришмаяпти.

Жумладан, “Central Asia plus” масъулияти чекланган жамияти раҳбари хитойлик Лу Ху Хао корхонаси ҳисобидан 25 минг дона ғиштни қурилиш ишлари олиб борилаётган Сирдарё вилоятига ўзи шахсан етказиб берди.

Лу Ху Хао раҳбарлигидаги “Central Asia plus” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилигида, ҳозирги кунда Ўрта Чирчиқ тумани 3-сектори ҳудудидаги 7 гектарлик майдонни эгаллаган “Бахтиёр савдо” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқариш ишларини кенгайтириш мақсадида, замонавий ғишт ишлаб чиқарувчи қозонхона қурилмоқда.

Ушбу қурилиш ишлари якунланган кейин жамиятда бир кунда 200 мингтага яқин ғишт ишлаб чиқарилиб, қурилиш ишларига топширилади.

Манба: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 122