Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Ширкат сайланди дегани – пул йиғиш керак дегани эмас”

“Ширкат сайланди дегани – пул йиғиш керак дегани эмас”
14.09.2020
Чирчиқ шаҳар “Маданият” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар сабабли Чирчиқ шаҳар ҳокими С.Юсупов ҳамда шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ж.Хужаёров жойига чиқиб, аҳоли билан учрашди.

Учрашув давомида фуқаролар эътирозига сабаб бўлаётган бир қатор муаммоларнинг аксарияти, уларда ширкат ташкил этилмаганлиги туфайли юзага келаётгани, аҳоли томонидан ширкат раисини сайлашга хоҳиш-истаги йўқлиги аниқланди.

Бироқ Чирчиқ шаҳар ҳокими ширкат фаолияти ҳақида аҳолига тушунтириш ишлари олиб боргандан сўнг, фуқаролар ширкат раиси сайлашга розилик билдирди.

Бундан ташқари ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган қурилиш корхонаси томонидан “катлован” қазишдаги эҳтиётсизлик туфайли ичимлик суви қувурига шикаст етганлиги ва натижада аҳоли сувсиз қолганлиги аниқланиб, “Сувоқова” ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан тезда сув таъминоти қайта тикланди.



  • 112