Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Республика ишчи гуруҳи Оққўрғон туманида бўлди

Республика ишчи гуруҳи Оққўрғон туманида бўлди
21.05.2020

Xотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи Оққўрғон туманида бўлди. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирокида тумандаги хотин-қизларнинг бандлиги масаласига бағишланган учрашув ўтказилди.

Туман ҳокими қарори билан ҳар бир хотин-қизга бир гектардан, жами 50 гектар ер майдони ажратилиб, кооперация ташкил этишга қарор қилинди. Тадбир давомида ҳар бир хотин-қизга ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификат топширилди. Бундан ташқари, уларнинг дала ишларига ёрдам тариқасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 382 миллион сўмлик New Holding TD 5 русумли трактор совға қилинди ҳамда дала шийпони учун 300 миллион сўмлик маблағ ажратилди.


Давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган бундай имкониятлардан бениҳоят мамнун эканлигини таъкидлаган хотин-қизлар, бундан кейин ҳам ўз вазифасини сидқидилдан бажаришга ваъда беришди.


Шундан кейин меҳмонлар Оққўрғон туман ҳокими Фарҳод Омоновлар ҳамроҳлигида манзилли дастур йўналиши асосида қайтадан тамирланаётган “Хотира майдони”га ташриф буюришди. Дастлаб замонавий архитектура асосида барпо этилаётган Тарих ва ўлкашунослик музейида бўлишди. Музей директори Э.Тошпўлатов “Хотира майдони” мажмуасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди.


Меҳмонлар хусусий тадбиркор Д.Усмонова томонидан қурилган “Ширинтой” номли хусусий мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Хусусий тадбиркорга Республика касаба уюшмалари Федерацияси томонидан боқчани жиҳозлаш учун 500 000 000 сўм пул маблағи ажратилди.


Шундан кейин Республика ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги “Шамалак дам олиш сайилгоҳи”га ташриф буюришди. 2018 йил 5 январда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туманга ташрифи давомида берилган топшириғи бўйича сайилгоҳда бажарилган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Ш.Марупов ахборот берди.
Шунингдек, меҳмонлар “Оққўрғон Барака чеварлари” тикувчилик корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, ёшларнинг ўз касбига бўлган шижоатини кўриб, хурсанд бўлишди. Республика касаба уюшмаси Федерацияси томонидан ушбу тикувчилик корхонаси учун 200 дона замонавий русумдаги тикув машинаси билан жиҳозлаш таклифи билдирилиб, маъқулланди.

Ташриф якунида Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоятдаги барча шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган эҳтиёжманд аёлларни ижтимой ҳимоя қилиш мақсадида уларга турли хилдаги маиший уй-рўзғор буюмлари топширилди.ент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирокида тумандаги хотин-қизларнинг бандлиги масаласига бағишланган учрашув ўтказилди.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 350