Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Вилоят прокурори ёшлар билан онлайн учрашди

26.06.2020

Тошкент вилоятида Ёшлар ойлиги доирасида учрашувлар, мулоқотлар, турли тадбирлар давом этмоқда. Нурафшон шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази”да вилоят прокурори С.Самадов иштирокида “Прокурор ва ёшлар” онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотлар чоғида прокурор йигит-қизларни қийнаётган муаммоларга эътибор қаратди.

Учрашувда таъкидланганидек, ёшлар ўртасидаги муаммолар, жумладан, жиноятчиликнинг илдизи аксар ҳолларда ишсизликка бориб тақалади. Жойларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида жиддий муаммолар мавжуд. Йигит-қизлар томонидан кўтарилган бу масала жойида ҳал этилди, 56 нафар ёшлар шу ернинг ўзида ишга жойлаштирилди.

Расмиятчиликдан холи учрашув жараёнида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги баъзи ёшларга ер ажратилишида муаммо юзага келаётгани, хорижда таълим олаётган ҳамюртимизга шартнома пулини тўлашда ёрдам кераклиги, ногиронлиги бўлган ёшларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида мурожаат ва таклифлар билдирилди.

Кўтарилган барча масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди, муддат талаб қиладиган мурожаатлар чора-тадбирлар режасига манзилли киритиладиган бўлди ҳамда уларнинг назорати ва ижроси учун масъуллар бириктирилди.

Шундан сўнг вилоятдаги умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тамомлаган 4 нафар битирувчига рамзий олтин медаллар, “Биз жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остидаги ўтказилган онлайн расмлар танловининг 3 нафар ғолибига вилоят прокурорининг эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.

Тадбир якунида ушбу туркумдаги учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб борилишига келишиб олинди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 126