Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Фермерларга ғўза парвариши бўйича тавсиялар

26.06.2020

Кўсак қурти - ғўзанинг асосий зараркунандаси ҳисобланиб, 120 турдаги ўсимликлар билан озиқланади, айниқса ғўза, помидор, бақлажон, нўхот, мош ва маккажўхори ўсимликларини кўпроқ зарарлайди. Зараркунанданинг битта авлоди ривожланиши 35-40 кун давом этади ва 3-4 та авлод беради. Кўсак қуртини бир авлоди ривожланиши учун ҳарорат 110 С дан юқори 5500 С фойдали ҳарорат йиғиндисини олиши керак.

Шундан кўсак қурти тухумидан личинка чиқиши учун 500 С, қуртлик даврига 3000 С, ғумбаклик даврига 2000 С фойдали ҳарорат кетади. Бу зараркунанда одатда тупроқда йўл қолдириб 8-12 см чуқурлигига кириб ғумбак ҳолатида қишлайди. Кўсак қурти ғумбаги эрта баҳорда ҳарорат 110 С дан юқори 2000 С иссиқликни олганда, тупроқнинг 10 см даги ҳарорати 160 С дан юқори бўлганда ғумбаклардан капалакларни учиши кузатилади.

Баҳорнинг келишига қараб кўсак қурти капалагининг учиши апрел ойининг иккинчи ўн кунлик охири, учинчи ўн кунлиги бошларига тўғри келади. Капалак учгандан 3-4 кун ўтиб урчиб тухум қўйишни бошлайди.


Капалаклар ўртача 500-600 та айрим капалаклар эса 3000 тагача тухум қўяди. Биринчи авлод капалаклари тухум қўяётган даврда ғўза ниҳоллари ёш бўлганлиги сабабли, капалаклар дала қирғоқларидаги бегона ўтларга ва томорқалардаги эртанги сабзавот экинларига ўз тухумларини якка-якка ҳолда қўяди.

Зараркунанданинг тухуми оқиш кулранг, гумбазсимон шаклда 1 мм катталикда бўлади. Кўсак қуртининг иккинчи яъни ғўзада бўладиган биринчи авлодини кўпайиб кетишини олдини олиш мақсадида фермер хўжаликлари раҳбарлари, ҳудуд агроном-энтомологлари, мутахассислар билан биргаликда хонадонлардаги ва томорқа хўжаликлари экинларидаги зараркунанда тухумига қарши биомаҳсулотларни қўйишни ташкил этиш лозим.

Кўсак қуртининг табиатдаги иккинчи (ғўзадаги биринчи) авлоди капалаклари учиши июн ойини 1-ўн кунлиги охири 2-ўн кунликларида асосан ғўза майдонларида ғўзанинг ёппасига шоналаш, гуллаш даврларига тўғри келади. Бу авлод капалакларини учишини аниқлаш мақсадида ферамон тутқичлардан фойдаланилади.

Ферамон тутқичлар дала қирғоғининг 25-30 метр ичкарига ҳар 2 гектарига бир донадан қўйилади, ферамон тутқичга тушган капалаклар ҳар куни қайд қилиб борилади. Ферамон тутқичларни фойдаланиш муддатларини узайтириш мақсадида кечқурун фойдаланилиб, кундузи салқин жойларга олиб қўйиш мақсадга мувофиқ. Кўсак қурти капалаги учиш бошлагандан 3-4 кун ўтиб капалаклар тухум қўйишни бошлайди. Капалак тухумларини биттадан асосан ғўзанинг ўсув нуқталари яқинидаги янги баргларга, шона ва гул косаларига каймарин номли суюклик билан ёпиштириб қўяди. Шу билан бирга капалаклар ғўзаси ғовлаб ўсган сернам далаларни ёқтиради. Тухумлардан қуртларнинг чиқиши баҳорда 5-6 кун ёз ойларида эса 3-3,5 кунга тўғри келади.

Трихограммани далага қўйишда ғўза майдонларида аниқланган кўсак қурти тухуми сонига қараб асосан 100 туп ғўзада ўртача 2-3 дона кўсак қурти тухуми аниқланганда ҳар гектарига 1 граммдан 10 х10 схемада ва ундан ортиқ тухумлар аниқланганда эса 10 х 5 схемада қўйиш тавсия этилади.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 105