Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    135 22%
    69 11%
    124 20%
    81 13%
    211 34%
Ҳокимият янгиликлари

Ноқонуний қурилишлар бўйича Олмалиқ шаҳрида сайёр суд бўлиб ўтди

Ноқонуний қурилишлар бўйича Олмалиқ шаҳрида сайёр суд бўлиб ўтди
21.05.2020
Кўплаб ҳамшаҳарларимиз йўл четига, кўп қаватли уйлар олди, бозор ҳудудларига ҳужжатларсиз, меъёр талабларига, қолаверса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда ўзбошимчалик билан қўшимча қурилмалар ва бинолар қуриб олишган.

Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Олмалиқ шаҳар филиали томонидан 1300 га яқин ноқонуний қурилишлар аниқланган бўлиб, шундан 514 таси ихтиёрий тартибда бузилиши таъминланган.

160 тасини бузиш бўйича эса бугунги кунда Фуқаролик ишлари бўйича Оҳонгарон туманлараро судига даъво аризалари киритилди.

Куни кеча Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган сайёр судда прокуратура, қурилиш бўлими, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Олмалиқ шаҳар филиали вакиллари томонидан тегишли фуқароларга жарималар белгиланиб, ноқонуний қурилмалар мажбурий тартибда буздирилиши бўйича қарорлар қабул қилинди.


Манба: Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 125