Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

МАЪРИФАТ МАСКАНЛАРИДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚЛАР ЧАЛИНДИ

15.09.2020

Бугунги кунда замонавий илм ва юқори технологияларни мукаммал эгаллаш ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётининг ҳал қилувчи шартига айлиниб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шу ҳақиқатни чуқур англаган ҳолда, биз навқирон авлодимизнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий жихатдан баркамол бўлиб вояга етиши учун бор куч ва имкониятларини сафарбор этмоқдамиз.

Шавкат Мирзиёев

Юқори Чирчиқ туманида жами 41 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб ундан 28 та мактаб ўз фаолиятини бошлади.

Мактаб эшиклари олдида мактаб директори ҳамда навбатчи ўқитувчи ва туман тиббиёт бирлашмасидан бириктирилган хамшира ўқувчиларни очиқ юз билан назоратдан ўтказиб, кутиб олмоқда.

Карантин қоидаларига риоя этилган холда синф рахбарлар ўқувчиларни синф хоналарга кузатиб боришди.

Узоқ кутилган ҳаяжонли дақиқалардан сўнг биринчи қўнғироқ чалинди барча ўқувчилар қадридон мактабининг синф хоналарига билимга ташна қалбаридаги бахтиёрлик билан қадам қўишди.

Мактаб остонасига илк бор қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларига Мухтарам Президентимизнинг совғалари топширилди.

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Дилноза Назирова 11-синф ўқувчилари билан “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик” мавзусида сухбат олиб борди.

Бугунги синовли кунларда барчамиз бирлашиб, фарзандлар камолоти ва саломатлиги борасида масъулликни оширган ҳолда ҳаракат қилмоғимиз ниҳоятда муҳим масалалардан бири.

Ота –оналар, ўқитувчи ва мураббийлар таълим сифатида сусткашликка йўл қўймаслик учун ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб борилса кўзлаган натижага эришилади.

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Дилноза Назирова




  • 106