Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Китоб — миллатнинг бебахо маънавий ва маданий мероси

Китоб — миллатнинг бебахо маънавий ва маданий мероси
26.11.2020
Юртбошимиз Шавкат Миромонович таъкидлаганидек “Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди”.

Юқори Чирчиқ туманида бир қатор маънавият масканлари қад кўтарди. Ёшлар учун бугун барча маърифат эшиклари очиқ, билим олиш учун шароитлар яратилган. Ўз устида ишлаш учун, қўшимча маълумотлар олиши имкониятлари мавжуд.

5 та мухим ташаббус доирасида Гулистон МФЙ худудида жойлашган Миллатлар дўстлиги маданият саройида ташаббус ижроси амалда десак муболаға бўлмас.

Жорий йилнинг 23 ноябрь Миллатлар дўстлиги саройида “Китоб — миллатнинг бебахо маънавий ва маданий мероси” шиори остида Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси ҳамда туман Ахборот Кутубхона маркази билан хамкорликда сайёр китоб такдимоти ўтказилди.
Ўқувчилар томонида тайёрланган шеърий чиқишлар тадбирга кайфият бағишлади. Тадбирда викторина саволари ўтказилди. Викторина саволарида фаол иштирок этган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакиллантириш ҳамда янги китобларни тарғибот қилиш.


Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Дилноза Назирова


  • 203