Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Институт профессор-ўқитувчилари мактаб директорлари билан учрашди

26.11.2020
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ёш авлоднинг жаҳон андозалари даражасида билим олиши, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб улғайиши, қобилияти ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, қалбида Ватанга садоқат туйғуларини қарор топтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Паркент тумани ҳокимлигида Чирчиқ давлат педагогика институти проректори Баҳодир Ҳусанов, ўқитувчилар Атабек Фозилжонов, Алишер Султонов, Фозил Атабоев, Акмал Жўрабоев, Ихтиёр Йўлдошев, Темур Зуфаровлар иштирокида тумандаги мактаб директорлари билан учрашув ташкил этилди.

Унда Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов сўзга чиқиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан педагоглар ва ёш авлод учун яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида ўз фикрларинии билдирди.

Тадбир якунида институт ўқитувчилари ва мактаб директорлари ўзаро фикр алмашишди.


Манба: Паркент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 190