Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Хотин-қизлар учун ажратиладиган қўшимча 4 фоизли грант асосида Тошкент вилоятидан 80 нафар абитуриент ўқишга киради

26.06.2020

2020-2021 ўқув йили учун хотин-қизларга ажратилган 4 фоизли қўшимча давлат гранти учун республика бўйича жами 940та жой ажратилган.

Давлат тест маркази хотин-қизлар учун ажратиладиган қўшимча 4 фоизли давлат грантининг ҳудудлар кесимидаги тақсимотини эълон қилди.

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020-2021 ўқув йили учун хотин-қизларга ажратилган 4 фоизли қўшимча давлат гранти учун республика бўйича жами 940та жой ажратилган.

Вилоятлар кесимида ўринлар қуйидагича тақсимланган:

Қорақалпоғистон Республикаси – 51;
Андижон вилояти – 85;
Бухоро вилояти – 53;
Жиззах вилояти – 36;
Қашқадарё вилояти – 88;
Навоий вилояти – 28;
Наманган вилояти – 75;
Самарқанд вилояти – 104;
Сурхондарё вилояти – 71;
Сирдарё вилояти – 49;
Тошкент вилояти – 80;
Фарғона вилояти – 100;
Хоразм вилояти – 50;
Тошкент шаҳар – 70.

Эслатиб ўтамиз, давлат гранти учун тавсияномалар қуйидаги тоифа хотин-қизларга берилади:

кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ марта паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).

Мазкур грантга талабгор қизлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман шаҳар бўлимларида ташкил қилинган ишчи гуруҳларига 24 июндан 10 июлгача ҳужжат топшириши мумкин:

Талабгор қизлар қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим. Улардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири номига ариза;
грант олиш учун белгиланган талаблардан бирига тўғри келишини тасдиқловчи ҳужжатлар (иловаси, билан);
маълумотнома, объективка;

умумтаълим мактаби ёки ўрта махсус касб-ҳунар муассасасидан маълумотнома;
паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.




  • 120