Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Чирчиқда фақат бошланғич синф ўқувчилари учун ўқиш бошланади

Чирчиқда фақат бошланғич синф ўқувчилари учун ўқиш бошланади
14.09.2020
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 23 та умумтаълим мактаби бор.

Айни пайтда бу мактабларда санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ўқув йилини бошлаш ва жараённи тизимли ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирда барча таълим муассасалари зарур тиббий воситалар билан таъминланган. Шу билан бирга "Maxam-Chirchiq" корхонаси томонидан 300 килограмм хлор қоришмаси мактабларга ҳомийлик йўли билан ажратилмоқда. Ўз навбатида, мактабларга 2 ойлик дезинфекция воситалари етказилади.

Шаҳар ҳокими ўринбосари ва халқ таълими бўлими мудири билан биргаликда мактабларда ўқувчиларнинг ҳаракатланиш схемасининг ягона намунаси яратилди ва барча мактабларнинг кириш қисмига ўрнатилди.

Мактабларга 1-4 синф, 5-8 синф ва 9-11 синф ўқувчиларини алоҳида эшиклардан киритиш режалаштирилган. Кириш йўлакларига чизиқлар чизилиб, кириш қизил рангда, чиқиш йўлаги сариқ рангда белгиланиб, стрелкалар билан ҳаракатланиш кўрсатиб қўйилди.

Санитария-эпидемиологик меъёрлардан келиб чиққан ҳолда таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча техник ва педагог ходимлар учун малакали мутахассислар томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, пандемия шароитида таълим муассасаларида ўрнатилиши лозим бўлган карантин талаблари ва санитария қоидалари юзасидан семинарлар ташкил этилди.

Бугунги кунда 21 та мактаб ўқишни бошлашга тайёр ҳолатга келтирилди. Лекин шаҳарда эпедимилогик ҳолат ҳанузгача хавфлилигича сақланиб қолмоқда.

Амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар асосида ҳудуддаги айрим умумтаълим мактабларида фақатгина бошланғич синф ўқувчилари учун ўқиш жараёнини бошлаш чоралари кўрилмоқда.



  • 112