Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Чинозда экспортёр корхоналар кўпаймоқда

Чинозда экспортёр корхоналар кўпаймоқда
14.09.2020
Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов Чиноз туманида бўлиб, ҳудуддаги янги лойиҳалар тақдимоти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, экспортёр корхоналар ва хорижий инвесторлар фаолияти, саноат корхоналари иш кўламини кўздан кечириб, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар юзасидан мутасаддиларга ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Чиноз туманида бугунги кунда 16 та экспортёр корхона фаолият юритиб келмоқда.

Ҳудудда жорий йил бошидан ҳозирга қадар 50 млрд. 257 млн. сўмлик 13 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, улар асосида 555 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, ҳудудда бугунги кунда Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Италия давлатларига маҳсулотларни экспорт қилиш йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг январь-август ойларида Чиноз туманида 4 млн. 374 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, белгиланган режа 106,8 фоизга бажарилди.



  • 111