Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Чинозда пилла териш ишлари авжида

Чинозда пилла териш ишлари авжида
28.05.2020
Чиноз тумани пиллакорлари ипак қурти парваришини ниҳоясига етказиб, пилла териш ишларини бошлаб юбордилар. Улар бир кунда 4000-4500 килограмдан пилла топширмоқда.

Туманнинг меҳнаткаш пиллакорлари жорий йилда 128 тонна пилла етиштиришни режа қилишган.

"Дўстлик" ҳудудидаги "Чиноз ниҳол Азизбек" фермер хўжалиги аъзолари ҳам биринчилардан бўлиб, 120 фоиз билан зиммаларидаги вазифани адо этдилар.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, туманда фаолият юритаётган "Агропилла" масъулияти чекланган жамияти "Голден силк" фабрикаси билан шартнома тузган бўлиб, ҳозирда пиллакорлар ҳосилнинг катта қисмини хирмонга етказиш ишлари билан машғул.



Манба: Чиноз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 102