Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    132 22%
    69 11%
    124 20%
    80 13%
    208 34%
Ҳокимият янгиликлари

Бекобод туманида бандликни таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот

22.05.2020 COVID-19 пандемияси сабаб жорий этилган карантин ва чекловлар юртимизда кўплаб корхона ва ташкилотлар фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришини тақозо қилади. Бу банд бўлмаган аҳоли сонининг ортиши эҳтимолини кучайтиради. Бекобод туманида мазкур масалага ечим топишда: аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадларини қисқариб кетишининг олдини олишда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Субсидия учун ажратилган умумий сумма 203 млн. 590 минг сўм. Шундан, 1-секторга 37 млн 876 минг сўм, 2-секторга 54 млн. 200 минг сўм, 3-секторга 93 млн. 700 минг сўм, 4-секторга 17 млн. 830 минг сўм.
Субсидия учун ажратилган умумий ер майдони – 6,692 га. Шундан, 1-секторга 1,28 га, 2-секторга 1,762 га, 3-секторга 3,17 га, 4-секторга 0,48га.

Бекобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йил январ-май ойларида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун 203 млн. 590 минг сўм субсидия ажратилган бўлиб, унда бугунги кунда 94 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.

Бундан ташқари январ-май ойларида Бекобод туманида 617 нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ва уларнинг секторлар миқёсидаги ҳисобига кўра, 1-секторда 68 нафар, 2-секторда 202 нафар, 3-секторда 253 нафар ва 4-секторда 53 нафар фуқаро ишга жойланган.

Январ-май ойларида Бекобод тумани АРК Бекабод унитар корхонаси кластерига ишга жойланганларнинг умумий сони 599 нафарни ташкил қилмоқда.

Шундан, 1-секторда 67 нафар, 2-секторда 176 нафар, 3-секторда 255 нафар ва 4-секторда 31 нафар фуқаро ишга жойланган.



Манба: Бекобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 107