Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бекобод шаҳрида янги мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади

08.07.2019
"Бахтли болалик" деб номланган ушбу боғча 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, тадбиркор Бекзод Абдуқаюмов томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида қуриб фойдаланишга топширилди.

Муассасанинг тантанали очилиш маросимида Республика Мактабгача таълим вазирлигининг масъул ходимлари, Бекобод шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Дадабоев, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.Ибрагимова, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

  • 239