Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бўкада гидропоника усулида маҳсулот етиштирилади

Бўкада гидропоника усулида маҳсулот етиштирилади
28.05.2020
Туманда умумий майдони 5 гектар бўлган ҳудудда Голландия усулида мева-сабзавотлар етиштиришга ихтисослашган иссиқхона барпо этиляпти.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5,6 миллион АҚШ долларидан иборат бўлиб, бу ерда гидропоника технологияси асосида маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Ушбу усул замонавий ҳисобланиб, етиштириладиган маҳсулотлар экологик жиҳатдан тозадир.

Иссиқхонани барпо этишда Голландия давлатининг технолог ва агрономлари ҳам иштирок этишяпти.

Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати жами 500 тонна.

Бу ерда 40 нафардан зиёд киши доимий иш билан ҳам таъминланади.

Эътиборли жиҳати, қурилиш ишлари жорий йилнинг март ойида бошланган эди. Иссиқхонани август ойида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 159