Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Аёл– оила ва фарзанд тақдирига масъул

Аёл– оила ва фарзанд тақдирига масъул
14.09.2020
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда Янгийўл шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Аёл – оила ва фарзанд тақдирига масъул” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари С.Файзиева, Янгийўл шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Н.Раҳматуллаева, шаҳар “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси О.Нортўраев, "Тадбиркор аёл" маркази раҳбари М.Ибрагимова, шаҳар Ички ишлар бўлими инспектори, подполковник У.Пўлатова, шаҳар ХТБ психологи А. Худойберганова, шоир Э.Акромлар иштирок этди.

Тадбирга Янгийўл шаҳрида яшовчи, жазони ижро этиш муассасасидан ва “Меҳр-1” операцияси орқали юртимизга қайтарилган хотин-қизлар ҳамда ижтимоий ҳамда маънавий кўмакка муҳтож хотин-қизлар таклиф этилиб, жамиятда аёлларнинг ўрни ҳақида қизиқарли суҳбат ташкил қилинди.



  • 114