Об-ҳаво
Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Энди Янгийўлда ҳам "Ёшлар маркази" бор!

08.07.2019
Янгийўллик ёшларнинг кайфияти ҳар қачонгидан ўзгача. Сабаби бугун бир неча ойлар олдин қурилиш ишлари бошланган "Ёшлар маркази" биноси қад ростлади.Иттифоқнинг туман Кенгаши, "Yoshlar – kelajagimiz" жамғармаси туман филиали, турли ҳил тўгараклар айнан шу даргоҳда, ёшлар ихтиёрида.

– Бу муҳташам бино биз учун чинакам қулайлик бўлди. Энди Янгийўлда ҳам "Ёшлар маркази" бор. Яратилаётган шароитлар, берилаётган имкониятлардан биз ёшлар миннатдормиз. Бу биноларда фақатгина салоҳият ва адолат билан ишлаш керак дейди, – тумандаги 37-сонли умумтаълим мактаби Ёшлар етакчиси Покиза ОРИПОВА.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Одилжон Тожиев иштирок этди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

  • 250