Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ўқув марказига ноутбук топширилди

21.01.2021
Бўка туманида вилоят сектор раҳбарларининг ёшлар билан бўлган учрашувида 34-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Обидахон Абдуҳамидова Чирчиқ давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти йўналиши сиртқи бўлимида таҳсил олишини, мактабда иқтидорли ўқувчилар кўплигини, уларни бепул институтларга тайёрлаш учун техник жиҳозлар олишда ёрдам беришни илтимос қилди.

Обидахон табиатан ҳаракатчан бўлиб, билимга чанқоқ, тиниб-тинчимайдиган қиз. Ишдан бўш пайтларида мактабдаги иқтидорли ёшларга репетиторлик йўли билан дарс беришни йўлга қўйди. “Зулфия Абдуҳамид” номли ўқув маркази ташкил қилиб, тарих, она тили ва адабиёт фанларидан дарс бера бошлади.

Ўтган йили унинг машғулотларида сабоқ олган ўқувчилардан 4 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлди. Обидахоннинг келгусидаги мақсади ўқувчиларга сифатли таълим олишлари учун барча имкониятларни яратиш ва туман ёшларининг олий таълим муассасаларига кириши кўрсаткичларини янада кўтаришга ҳисса қўшишдан иборат.

Яқинда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Зуҳра Миргазиева Обидахон бошчилик қилаётган ўқув марказига бориб, ўқувчилар билан суҳбат ўтказди, уларнинг ўқишлари ва келгусидаги режалари билан қизиқди. Зарур бўлса, ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув якунида ўқув марказига вилоят сектор раҳбарлари томонидан ажратилган ноутбук топширилди.
Манба: Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 211