Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент тумани ғаллакорлари давлат буюртмасини ортиғи билан бажаришди

Уюшқоқлик билан ташкил этилган ғалла ўрими ҳамда Ғалла штабининг тезкор фаолияти натижасида Тошкент туманида 21 кунда ғалла ҳосилини йиғиб, давлат буюртмасини 102,4 фоизга бажаришга эришилди.

01.07.2020

ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

Бугун "Ёшлар ойлиги" доирасида умумий ўрта таълим мактабларини намунали баҳоларга битирган ўқувчиларга туман жамоатчилиги томонидан олтин ва кумуш медаллар топширилди.

01.07.2020

Гулшода хориж бозорини забт этмоқда

Оққўрғонлик Гулшода Йўлдошева ҳунармандчиликнинг нозик соҳасини танлаган. Шу касб орқали кўпчиликка танилди. Ёш бўлишига қарамай, обрў-эътибор топди. Унинг оддий металлардан тайёрлаган буюмлари бугун нафақат юртимизда, балки хориж давлатларида ҳам харидоргир ҳисобланади.

01.07.2020

ОКМК да соф палладий олишга эришилди

Платинадан 7,3 фоизга қиммат юрадиган бу нодир металлни Ўзбекистонда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ташаббуси ва илмий тадқиқотлари туфайли биринчи бор юқори тозаликдаги 99,00% соф кукун шаклида олишга эришилди. Бу ҳақда комбинатнинг ахборот хизмати маълум қилди.
30.06.2020

ХAЛҚAРО БAҲОЛAШ ДAСТУРИ - AМAЛДA

Жорий йил 27 июнь куни Республика таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи У. Тошкентбоев, вилоят инспекцияси бошлиғи Т. Вакилов, бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Мамадалиев ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари С. Аҳмедовлар Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик жараёнини ўрганиш учун шаҳримиздаги 19-умумий ўрта таълим мактабида бўлишди.

30.06.2020

Оҳангарондаги ЙТҲ натижасида келиб чиққан ёнғин тафсилоти

Автомашиналар тўлиқ ёниши оқибатида, ёнғин 3-сонли кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган енгил тамаддихона, озиқ-овқат ва хўжалик моллари ҳамда канселярия дўкони ва дорихоналарга, шунингдек, ушбу дўконларнинг ертўлаларига ўт кетган.
29.06.2020

«Бўстонлиқ-фарм»да лойиҳа қиймати қарийб 46 миллион долларлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда

Эркин иқтисодий зонада амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва бир гуруҳ мутасаддилар томонидан лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ муаммолар атрофлича таҳлил қилинди.

29.06.2020

КИТОБ КАРВОНИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” фонди ҳомийлигида нашр этилаётган китобларни беш ташаббус доирасида Республикамиз бўйлаб китобхонларга етказиб бериб келаётир.

29.06.2020

Ёшлар ойлиги муносабати билан Раҳбар ва ёшлар учрашувлари ташкил этилмоқда

Тошкент вилояти Транспорт бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда шу ҳақда сўз борди. Бошқарма ходимларининг 19 таси ёки 21 фоизи ёшларни ташкил қилади. Айниқса ходимларнинг малакаларини ошириш, хусусан, уларнинг қизиқишлари бўйича олий ўқув юртларига йўналтириш масаласи биринчи навбатдаги муаммо эканлиги таъкидланди.

26.06.2020

Хонадондан бошланар ободлик

Тошкент тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров ва туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Иброҳим Саидикаримовлар оилаларда маиший маданиятни ошириш, хонадонларни обод қилиш, пировард натижада эса аҳоли турмуш сифатини яхшилаш каби ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Гулистон ҳудуди, “Саноат” маҳалласидаги бир нечта хонадонларда бўлиб, фуқаролар орасида хайрия ва тарғибот ишларини ўтказдилар.
26.06.2020