2021 йил учун Паркент тумани маҳаллий бюджети тўғрисида
20.01.20212021 йил учун Паркент тумани маҳаллий бюджети тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сон Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, Паркент туман маҳаллий бюджетини қабул қилишмақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 42 042 989,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги;
туман бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 1 009 532,0минг сўм миқдорда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қонунга асосан 2021йилда:
а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиб берилади:
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.
б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда туман бюджетлари ўртасида тақсимланади:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
айланмадан солиқ;
бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи.
Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахслар мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўланадиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари) 45 фоизи;
в) Вилоят бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:
электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божларидан ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);
қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;
қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлар ва ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари);
автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар;
қонунчиликда белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;
цемент ишлаб чиқарувчи йирик солиқ тўловчиларнинг қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош);
давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга (ижарага) беришдан ва сотишдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар.
3. Халқ депутатлари туман Кенгаши туманнинг оммавий дам олиш ва туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг катьий белгиланган миқдорларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни киритишга хақли.
Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, даромаднинг ушбу тури вилоятнинг вилоят бюджетига ўтказилади.
4. Туман ҳокимлигининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган кўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат туман маҳаллий бюджетининг кўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
5. Туман ҳокимлиги тегишли бюджетни биринчи навбатда иш ҳаки ва унга тенглаштирилган тўловлар, озик-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатлари режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин.
6. Қонунга мувофиқ:
2021 йилдан бошлаб барча иссиқлик энергиясини етказиб берувчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) улар бўйича дастлаб Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси хулосасига кўра, халқ депутатлари туман Кенгаши карори билан маъқулланганидан сўнг туман ҳокими томонидан тасдиқланиши;
Иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) йил давомида қайта кўриб чиқиш якунларига кўра, иссиқлик билан таъминловчи корхоналар аҳолига пасайтирилган тарифлар қўлланилиши натижасида кўрган зарарларининг ўрнини коплаш учун қўшимча маблағларга бўлган талаб бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
8. Туман бюджетидан 2021 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.
9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича, ер солиғи ставкасига 0,5дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициетларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Туман бюджетининг 2021 йил учун захира жамғармаси туман бюджети тасдикланган умумий харажатининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилади.
Туман бюджетини ижро этишда юқори турувчи бюджетдан ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар миқдори ошган ҳолларда туман бюджет захира жамғармасининг белгиланган миқдори қайта кўриб чиқилмайди.
Туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармасидан маблағлар ажратилган такдирда ушбу қарорга ўзгартишлар киритилмайди.
Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.
11. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишлича туман Халқ депутутлари Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги таклифларига биноан, Кенгаш қарорига асосан ишлатилиши белгилансин.
Бунда, биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларнинг моддий-техникасини мустаҳкамлаш, кейинги навбатда уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнларида кўзда тутилган тадбирларга, ҳудудлардаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини таъмирлашга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
13. Туман ҳокимлиги ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин.
15. Туман ташкилот ва идораларининг туманда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича тузилган йўл харитасига ҳамда йиғилиш баёнларига асосан маҳаллий бюджетнинг харажатларига ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди.
16. Туман ҳокимлиги тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини халқ депутатларининг Кенгашига киритилишини таъминласин.
17. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари, бюджет шаффофлиги ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
18. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш” масалалари бўйича доимий комиссияси ва туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи З.Йўлдашов зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман
Кенгаши раиси Н.Мухамедов
-
-
276