Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Лицензиялаш

Улгуржи савдо бўйича лицензия бериш

Лицензия берувчи орган:
Тошкент вилояти адлия бошқармаси

Лицензия номи:
Улгуржи савдо

Лицензия амал қилиш муддати:
Чекланмаган муддатга берилади

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат:

Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки ҳаракат:

Ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан белгиланган тартибда чакана савдо фаолиятини амалга ошираётган ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо тармоғига эга бўлган юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, ишлаб чиқариш корхоналарига товарларни улгуржи сотиш

Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:

Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза; 
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; 
в) энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг, шу жумладан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси; 
г) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
д) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчиорган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия бериш учун давлат божи:

Энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида давлат божи ундирилади

Керакли лицензияни бериш бўйича аризани кўриб чиқадиган бўлим номи:
Тошкент вилояти адлия бошқармасининг Юридик шахсларнинг давлат рўйхатини юритиш бўлими

Манзил ва боғланиш учун маълумотлар (телефон, факс, манзил, электрон манзил):
Тошкент ш., У.Носир кўч, 93-д.
e-mail: tosh_vil@minjust.gov.uz


  • 1253